Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғоналик ёшлар учун ҳар куни байрам
10:07 / 2023-06-06

Фарғона вилоятида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остидаги “Ёшлар ойлиги” доирасида турли маънавий-маърифий тадбирлар, сайиллар, спорт мусобақалари, танловлар бўлиб ўтмоқда.

“Беш ташаббус олимпиадаси” эса минглаб ёшларни бирлаштириб, янги имкониятларни бераётганини алоҳида таъкидлаш лозим. Унинг ҳар бир йўналиш бўйича ҳудудий босқичлари юқори савияда ўтказилмоқда. Ҳунармандчилик танловининг республика босқичи Фарғонада ўтказилиши белгиланган бўлиб, тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда.

Олий ўқув юртларидаги маънавий-маърифий тадбирлар, концертлар талабаларга унутилмас лаҳзаларни бахш этмоқда. Фарғона шаҳридаги ҳарбий қисмда эса 100 нафар ёшлар жам бўлган “Жасорат мактаби”да қайноқ жараёнлар давом этяпти.  

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 11 апрель куни бўлиб ўтган ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишида ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича вазифалар белгилаб берилди. Фарғона шаҳридаги Юксалиш кўчасида Ёшлар ижод кўчаси ташкил этилиб, ёшларнинг севимли масканига айланмоқда. Бу ерда китобхонлик кечалари, концертлар, викториналар ва бошқа кўнгилочар тадбирлар ўтказилади.

Мазкур масканнинг очилиши катта шодиёнага айланди. Унда мамлакатимизда ёшларнинг камолоти йўлида улкан имкониятлар ишга солинаётганлиги таъкидланди. Хусусан, мазкур Ёшлар ижод боғи ҳам уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишга хизмат қилади. Ёшлик, ватан, тинчликни мадҳ этувчи қўшиқлар янгради, ёшлар ўз дил изҳорларини билдиришди. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Сиддиқ Мўминнинг янги чоп этилган “Биомайдон” китобининг тақдимоти ўтказилди. Фарғоналик ёшлар китоб инсоннинг энг яқин дўсти эканлигини яна бир бор исботлади. Ёшлар ижод боғи баркамол авлод вакилларининг шодлиги билан янада файзли бўлди.  

М.Сулаймонов, ЎзА