Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғоналик ёшлар: “Конституция сеники, меники, бизники!”
19:10 / 2023-03-18

Вақт ҳеч қачон тўхтаб турмайди. Эртанги кунимиз бугунгисидан ҳам яхши бўлиши учун барчамиз ҳаракат қилишимиз, ҳамжиҳатлик билан юрт равнақига ҳисса қўшишимиз керак. Бефарқлик эса асло ярашмайди. Янгиланаётган Конституция бахтли келажагимиз, фаровон ҳаётимизнинг муҳим ҳужжати бўла олади. 30 апрель куни “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикасининг референдуми ўтказилади.

Фарғонада бўлиб ўтган “Конституция меники, сеники, бизники! Конституция ўзимизники” шиори остида тарғибот тадбирида иштирок этганлар ўзларининг фаолликлари, ватан тақдирига бефарқ эмасликларини намойиш этди. Наврўзи олам шодиёналари билан ҳамоҳанг Фарғона давлат университетида ташкил этилган мазкур тадбирда уч мингга яқин талаба-ёшларга янгиланаётган Конституциянинг муҳим жиҳатлари хусусида маълумотлар берилди.

Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича умумхалқ муҳокамаларида жами 222 минг 715 та таклифлар келиб тушган ва уларнинг 25 фоизи лойиҳага киритилган. Лойиҳани тайёрлашда 400 дан ортиқ халқаро ҳужжатлар, 190 га яқин давлат тажрибаси ўрганилган. Конституция моддалари 128 тадан 155 тага кўпайиб, нормалар 275 тадан 434 тага ошган.

Қарийб 4 миллионга яқин аҳоли истиқомат қилаётган Фарғона вилоятида ҳам сўнгги йилларда кенг миқёсли ислоҳотлар амалга оширилди. “Инсон қадри учун” деган эзгу тамойил асосида аҳолини ҳаётдан рози қилиш ишлари давом этмоқда. Албатта, буларнинг барчасида бош қомусимизнинг ўрни катта. Янгиланаётган Конституция инсон қадрини янада юксалтириши, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиши каби ўзгартиришлари билан аҳамиятлидир.

[gallery-11057]

-Яқингача касбимнинг номини айтгани ҳижолат бўлардим, жамиятда ўқитувчи энг кераксиз аъзосидек бўлиб қолганди, — дейди Фарғона вилоятидаги чет тилларга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати директори Элеонара Дадажонова. -Ўқитувчининг обрўси тушган, ҳимоясиз эди. Унга эса ҳамма “хўжайин”! Ҳали қарасанг, ҳокимият кўча супуришга чиқарган, ҳали қарасанг, маҳалла светга ёки газга пул тўламаганларни рўйхатга олдирган, ҳатто ахлатга пул ундириш учун ҳам ўқитувчини юборишарди. Русча “снос” сўзини билмайдиган ўқитувчи қолмади. Ўқитувчиларнинг пахта етиштириш ва йиғим-терим ишларида иштирок этиши ҳақида умуман гапирмасам ҳам бўлар эди. Худога шукур, энди буларни барчасини ёмон тушдек эслаймиз. Афсуски, бу ишлар фақат ўқитувчиларнинг ўзинигина камситмади. Мана шу ҳимоясиз ўқитувчи, мактабга келганидан кейин ҳам ўқувчиларга дарс беришдан бошқа ҳамма ишни қилган бечора ўқитувчи туфайли бир неча авлоднинг таълим-тарбияси издан чиқди. Ўзингиз айтинг, ахир билимсиз, илмсиз, жаҳон фанининг илғор ютуқларидан бебаҳра бўлиб ўсган авлод келажакда давлатимизни қандай ривожлантириши мумкин?!

Энди Конституциямизнинг 52-моддасида давлат ҳам, жамият ҳам ўқитувчиларнинг шаъни, қадр-қимматини ҳимоя қилиши, уларга ғамхўрлик кўрсатиши зарурлиги ўз аксини топади.Яъни ўқитувчининг меҳнати жамиятимиз ва давлатимизни тараққий топтиришнинг асосий омили эканлиги тан олиняпти.

Бундан буён ҳеч қайси мансабдор ўқитувчиларни камсита олмайди. Ўқитувчи энди ўқитади, илм беради, орзуларга қанот, мақсадларга қатъият бағишлайди.

— Ватанимизнинг эртанги тараққиёти, истиқболи албатта, биз ёшларга боғлиқ, — дейди Фарғона давлат университети талабаси, Президент давлат стипендияси соҳиби Зуҳриддин Жўраев.-Шу боис ҳам ёшлар масаласига муҳим эътибор қаратилиб, барча шароитлар яратиб берилмоқда. Конституциявий қонун лойиҳасини барчамиз катта қизиқиш билан ўқиб чиқяпмиз. Конституцияда ёшлар масаласи алоҳида боб даражасига олиб чиқилиши Янги Ўзбекистонда ёшлар сиёсати устувор эканлигига яққол ишора ҳисобланади. Шунингдек, давлат мактабгача таълим ва тарбияни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиши ва бошланғич профессионал таълим бепул эканлиги ҳам белгиланмоқда. Мен барча тенгдошларимни ўтказиладиган референдумда фаол иштирок этишга ва бахтли келажак учун овоз беришга чақираман.

Фарғона шаҳрилик Фотима ва Зуҳра Ҳомидовалар спортчи қизлардан. Болалигидан уларнинг ягона орзуси Осиё, жаҳон чемпиони бўлиб, Олимпиада ўйинларида иштирок этиш эди. Аммо буни амалга ошиши учун фуқаролик паспортининг йўқлиги ҳалақит берган. Гарчи улар Ўзбекистонда туғилган бўлсаларда, фуқаролик паспортининг берилмагани катта армон эди. Кўплаб юртдошларимиз қаторида улар ҳам Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинди. Бу эса уларга катта имкониятларни инъом этди. Фотима трамполин бўйича 7 карра Ўзбекистон чемпиони, Зуҳра эса таэквондода нуфузли мусобақалар ғолиби бўлди. 

Тарғибот тадбирида сўзга чиққан опа-сингиллар бу ҳақида сўзлаб, барчани Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича ўтказиладиган референдумда фаол бўлишга чақирди. Концерт-шоу эса барчага Наврўзи олам шукуҳини улашди. 

 

М.Сулаймонов, ЎзА

М.Қодиров (сурат