Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғоналик тадбиркорга ерини олишда амалий ёрдам кўрсатилди
19:12 / 2021-03-11

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишни енгиллаштириш ва рағбатлантириш мақсадида соҳага оид қатор тартиботлар танқидий қайта кўриб чиқилиб, эскирган, замон талабига жавоб бермайдиган бюрократик тўсиқ ва ғовлар бекор қилинди. Кўрилган чоралар натижасида республикада ишбилармонлик муҳити яхшиланди, тадбиркорлик субъектлари ва хусусий инвесторлар учун кенг имкониятлар яратилди.

Шу билан бирга, тадбиркорлар ва инвесторлар билан учрашувлар жойлардаги ижрочилар соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятидан тўлиқ хабардор эмасликлари натижасида юртимизда фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектларини қонун билан қўриқланадиган манфаатлари бузилишига сабаб бўлмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга Фарғона туманида фаолият олиб бораётган “Mindon Anori” фермер хўжалиги раҳбари Д.Толиповнинг туман ҳокимлигидан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганилди.

Фарғона туман ҳокимининг 2020 йил 28 февралдаги 167-сонли қарорига асосан фуқаро Дилмурод Толиповга боғдорчилик йўналишида фермер хўжалиги ташкил этиш учун тумандаги Миндон А.Рахмоналиев массиви 2-бўлим ҳудудидаги туман захирасида бўлган 14-сонли контурдаги жами 10,40 га ер майдони ажратилган ҳамда “Mindon Anori” фермер хўжалиги ташкил этилган.

Бироқ, Фарғона туман прокуратурасининг 2020 йил 06 ноябрдаги 11/-20-сонли протестига асосан, туман ҳокимининг 2020 йил 25 ноябрдаги 810-сонли қарори билан “Mindon Anori” фермер хўжалигига ер майдони ажратиш тўғрисидаги 2020 йил 28 февралдаги 167-сонли қарори бекор қилинган.

Ваҳоланки, «Маъмурий тартиб таомиллар тўғрисида»ги Қонунининг 59-моддасига асосан манфаатдор шахснинг ишончи ҳимоя қилиниши лозим бўлган ҳолларда, маъмурий ҳужжатни бекор қилиш ёки ўзгартириш масаласи суд тартибида кўриб чиқилиши белгиланган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикасида Инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисидаги 2018 йил 1 августдаги ПФ-5495-сонли Фармонига асосан 2018 йил

1 августдан давлат органи (мансабдор шахс)нинг маъмурий ҳужжатини бекор қилиш ёки ўзгартириш масаласи, агар у инсофли инвестор ва тадбиркорлик субъектининг қонуний манфаатларига дахлдор бўлса, суд тартибида кўриб чиқилиши кўрсатилган бўлса-да, Фарғона туман ҳокимлиги томонидан 2020 йил 25 ноябрда 810-сонли қарорига асосан 2020 йил 28 февралда қабул қилинган 167-сонли қарори тўғридан тўғри бекор қилинган.

Юқоридагиларга кўра, Вакил девони ходимлари томонидан тадбиркор Д.Толиповнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида, 2021 йил 05 январда Фарғона туманлараро маъмурий судига Фарғона туман ҳокимининг 2020 йил 25 ноябрдаги 810-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида ариза киритилди.

Мазкур иш Фарғона туманлараро маъмурий судида 2021 йил 26 февралда мазмунан кўрилиб Фарғона туман ҳокимининг 2020 йил 25 ноябрдаги 810-сонли қарори бекор қилинди ва туман ҳокимлиги захирасига олинган ер майдони тадбиркор Д.Толиповга қайтарилди.

Фарҳод Аҳмедов,

Ўзбекистон Республикаси Президенти

ҳузуридаги вакил девони ходими