ФОТОРЕПОРТАЖ
Бугун мамлакатимиз бўйлаб Президент мактабларига кириш имтиҳонларининг биринчи босқичи тест синовлари бошланди.
Фарғона вилоятида ҳам тест синовлари билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги вилоят бўлими, Фарғона олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази ҳамда вилоят футбол академияси биноларида бўлиб ўтди.
[gallery-24176]
Мазкур босқичда Фарғона вилоятидан жами 5235 нафар ўқувчи рўйхатдан ўтган бўлиб, Президент мактабларига кириш имтиҳонлари икки сменада ўтказилади.
Бугунги имтиҳонда ўқувчилар математика фанидан 30 та топшириқдан иборат тест саволларини 60 дақиқа ичида ишлаши керак бўлади.
Биринчи босқич синовидан муваффақиятли ўтган талабгорлар 2-босқичда ахборотни таҳлил қилиш ва солиштириш қобилиятини аниқлаш бўйича мантиқ элементлари бўлган математика фанидан 40 та масала, инглиз тилидан ҳам 40 та тест ечиши талаб этилади.
Муқимжон ҚОДИРОВ(сурат),ЎзА