Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғоналик Моҳира Абдуллаева бокс бўйича аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон учун тарихда илк медални қўлга киритди
18:33 / 2022-05-19

Туркияда ўтказилаётган бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида +81 килограмм вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Фарғона вилояти вакили, ФарДУ талабаси Моҳира Абдуллаева бронза медалини қўлга киритди.

Моҳиранинг ютуғи, яна бир терма жамоамиз вакили Азиза Ёқубова келтирган бронза медаль билан бирга бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатларида Ўзбекистон учун тарихда илк совринлар бўлди.

Моҳира Абдуллаева ЖЧ ярим финалида марокашлик Ҳаижа Мардига қарши рингга кўтарилди. Абдуллаева 1-раундда оёғидан жароҳат олди. Шундан сўнг ҳакамлар жангни давом эттиришга рухсат бермади ва якунда ғалаба Марокаш вакилига тақдим этилди. Моҳира бронза медаль эгасига айланди.



М. Сулаймонов, ЎзА