ФОТОРЕПОРТАЖ
Фарғона олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида айни пайтда 20 нафар олий маълумотли ўқитувчи ҳамда 71 нафар тажрибали мураббий меҳнат қилмоқда
Улар кўмагида олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича маҳорат сирларини пухта ўрганаётган 400 нафардан зиёд ўғил-қиз орасида салмоқли натижаларга эришаётган ёшларнинг сафи кенг. Марказ ўқувчилари ҳозирга қадар Спортни ривожлантириш вазирлиги ва спорт федерациялари томонидан ўтказилган республика ва халқаро мусобақаларда 456 та медални қўлга киритишди. Ўзбекистон терма жамоаларига 146 нафар аъзо ва захира спортчилар етказиб берилди.
Дарвоқе, “Париж-2024” ёзги Олимпия ўйинларида юртимиз шарафини ҳимоя қилган боксчи Асадхўжа Мўйдинхўжаев ва велоспортчи Дмитрий Бочаров ҳам ушбу марказ тарбияланувчилари ҳисобланади.
[gallery-19697]
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА