Фарғоналик аёл "Instagram” ижтимоий тармоғи орқали чув тушди
Фарғона туманида яшовчи Х.А исмли аёл “Instagram” ижтимоий тармоғи орқали номаълум шахс билан танишиб қолади.
У аёллар кийимини етказиб беришини, бунинг учун ҳисобига 1 миллион 670 минг сўм пулларини ўтказишини айтган. Келишилган маблағни ўтказгандан сўнг номаълум шахс профилини ёпиб юбориб, пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган. Шундан сўнг у ички ишлар органларига ариза билан мурожаат қилди.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Т.С исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
М. Сулаймонов, ЎзА