ФОТОРЕПОРТАЖ
Фарғонада 2023/2024 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш тест синовларига эрта тонгдан старт берилди.
Фарғона политехника институти талабаси бўлиш истагидаги абитуриентлар вилоят футбол ассоциациясига қарашли футбол мактаби, вилоят юридик техникуми спорт зали ҳамда институт спорт залида тест синовларини топширмоқда.
Институт кўнгилли талабаларидан ташкил топган волонтёрлар жамоаси имтиҳон жараёнларида ота-оналарга ўз маслаҳат ва ёрдамини улашмоқда. Шунингдек, кўнгиллилар олий таълимдаги ўзгаришларга жамоатчилик муносабатини билиш мақсадида, махсус сўровнома ҳам ўтказмоқда.
[gallery-12983]
Имтиҳонга киришда абитуриентлар шахсини идентификациялаш, Face ID орқали текшириб киритиш, ҳар бир гуруҳда камера назоратини ташкил этиш, ушбу жараёнларни абитуриентларнинг ота-оналари ва яқинлари онлайн кузатиши учун имконият яратиш эътиборда.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА