Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонага Туркиядан замонавий автобуслар олиб келинади
11:02 / 2021-10-15

Фарғона вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан тақдим этилган маълумотга кўра, вилоят транспорт бошқармаси вакиллари ҳамда Фарғона ва Қўқон шаҳарларида транспорт соҳасида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар Туркиянинг Гебзе шаҳрида жойлашган “Anadolu Isuzu” заводида бўлиб турибди.

Ушбу ташрифдан кўзланган мақсад, вилоятда йўловчи ташиш тизимини яхшилаш учун хорижда ишлаб чиқарилган замонавий ва қулай автобусларни олиб келиш имкониятларини ўрганишдир.

Вилоят вакиллари “Anadolu Isuzu” заводида бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнлари ҳамда автобусларнинг сифати билан танишди.

Компания раҳбарлари билан ўтказилган музокараларда ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди ва дастлабки келишувларга эришилди.

Маълумот учун, 1965 йилда ташкил этилган, бугунги кунда асосан шаҳар ичи, шаҳарлараро ҳамда туризм автобуслари ишлаб чиқаришга ихтисослашган ушбу завод 1983 йилдан бери Япониянинг “Isuzu” компанияси билан ҳамкорликда иш олиб боради.

Уч қитъанинг 26 мамлакатига ўз маҳсулотларини экспорт қилиб келаётган ушбу корхона автобуслари, 2003 йилдан бери Европа иттифоқи мамлакатлари бозорига ҳам сотувга чиқарилади.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА