Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонадан Урумчига авиақатнов йўлга қўйилди
17:00 / 2025-04-14

Ўзбекистон ва Хитой шаҳарлари ўртасида авиақатновлар кенгайтирилаётган бўлиб, яна бир янги – Фарғона-Урумчи-Фарғона йўналишида авиапарвоз йўлга қўйилмоқда.

Хитой Халқ Республикасида амалий ташриф билан бўлиб турган Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги вилоят делегацияси Урумчи шаҳрида янги авиақатновга тантанали старт бериш маросимида иштирок этди.

Мазкур авиапарвоз икки ҳудудни боғлаш, савдо, иқтисодий-инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш, туризм йўналишида муҳим аҳамият касб этади. Парвозлар 18 апрель кунидан бошлаб амалга оширилади.

М.Сулаймонов, ЎзА