Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонадан 806,6 тонна қалампир экспорт қилинди
11:40 / 2025-10-08

Бувайдалик фермер Рустамжон ака Иномов “йўқ жойдан даромад топдим”, дея ҳаммага гапириб юрибди. Тавба, йўқ жойдан ҳам даромад бўлар эканми, дея ажабландилар бу гапни эшитганлар. Буни қарангки, бўлар экан!

Фермер ўтган йили ғалла ва пахта далалари четига “дала қозонга” деб минг туп аччиқ қалампир экканди. Ер экинни соғиниб қолган эканми, ҳосил “қуйилиб” кетди. Дастлаб қалампирхўр хўжалик аъзоларига улашди. Йўқ, узун, тўқ қирмизи рангли, аччиқликда “чемпион” қалампирлар “мени уз, мени уз” деб турарди. Рустамжон ака бир кун оиласи билан ҳашар қилиб қалампирларни йиғиштириб олди. Улашганидан кейин ўзига қолгани нақд 850 кило эди. Ҳосилни қоплади. Бир халтасини эса туман бозорига олиб борди. У ерда тасодифан бир “экспортчи тадбиркор” билан танишиб қолди.

– Ҳаммасини оламан, – деди тадбиркор. Фермер шу куниёқ 5,5 миллион сўмни нақд санаб олди.
Иштаҳа овқат пайти келади дейишармиди?

Раҳимжон ака Иномов бу йил зовур ва ариқ четларига, ҳовлисидаги 15 сотихли томорқасига, даланинг бир парча қийтиқ ерига, ҳамма-ҳамма жойга қалампир экди. Келинг, даромадини чўтга туширмайлик. Лекин 17 тонна аччиқ қалампир сотгани рост!

Олма олмани кўриб ранг олар экан. Бугун Фарғона вилоятида деҳқончилик орасида, қўл бўшаганида қалампир экадиганларнинг саноғи йўқ. Шу йилнинг саккиз ойида Фарғона вилояти 806,6 тонна аччиқ қалампирни асосан Жанубий Осиё мамлакатларига экспорт қилди. Бу эса, Раҳимжон ака айтганидек, “йўқ жойдан” 996,1 минг доллар даромад эди...

Муҳаммаджон Обидов, ЎзА