Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонадаги "Янги нафас" оммавий югуриш марафонида қарийб 10 минг аҳоли қатнашди
13:19 / 2023-09-03

Бугун Ўзбекистоннинг 16 та шаҳрида, шу жумладан, Фарғонада Мустақиллик байрамига бағишланган "Янги нафас" оммавий югуриш мусобақаси ўтказилди.

“Бир ватанда, бир вақтда, бир масофага, бир мақсадда – бирга югурамиз” шиори остида ўтган мусобақада вилоятдан 9 минг 600 нафардан ортиқ ёшлар, кексалар ҳамда имконияти чекланган шахслар қатнашди.

Анъанавий ўтказиб келинаётган мусобақа аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Шу боис ҳам унда иштирок этувчилар сони йилдан йилга ошмоқда. Мусобақа Ал-Фарғоний кўчасидан Юксалиш кўчасигача бўлган йўналишда соат 6:30 да старт олди. Ҳарбийлар ўртасида Нўъмон Холмўминов, Дилбар Мирзарипова, аҳоли ўртасида Озодбек Абдуқодиров, Шодия Муҳаммаджонова ғолибликни қўлга киритди.  

Имконияти чекланган шахслар ўртасида эса Мусурмонқул Аҳмедов, Розия Эргашева биринчи ўринни эгаллади. Турли номинациялар бўйича ғолиблар ва совриндорлар диплом ҳамда совғалар билан тақдирланди.  

[gallery-13416]

М.Сулаймонов,

М.Қодиров (сурат), ЎзА