Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонадаги маҳаллаларда кўчат экиш ишлари авжида
15:32 / 2022-02-24

Фарғона вилоятида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида баҳор мавсумида 9,6 миллион дона дарахт ва бута кўчатлари экиш режалаштирилган. Шу билан бирга 40 та маҳаллаларда 135,8 гектар ҳудудида “Яшил майдон”лар ташкил этилмоқда. Кўчат экишдек савоб ишларда маҳалла фуқаролар йиғинлари фаол иштирок этмоқда.

Қўштепа туманининг “Қийқи” маҳалла фуқаролар йиғинида "Маҳалла" хайрия жамоат фонди вилоят бўлими томонидан маҳалла фаоллари иштирокида кўчат экиш бошланди. Бу ерда ҳудуднинг табиий манзараси ва иқлим шароитига мос бўлган мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди, мавжуд ниҳолларни парваришлаш, шакл бериш ишлари бажарилди. Шунингдек, ободонлаштириш ишларига эътибор қаратилди.  

– 1 мартдан вилоятимизда ҳам “Яшил йиллик” умуммиллий ҳаракати бошланади, – дейди “Маҳалла" хайрия жамоат фонди вилоят бўлими бошқаруви раиси Баҳодиржон Йўлбарсов. – Бу борада маҳаллаларда аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилган. Яшил майдонларни кенгайтириш, кўчат экиш барчамизнинг вазифамиздир. Бугунги тадбир доирасида 50 туп дуб ва 50 туп катальпа манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди. Бундан ташқари, 150 тупдан ортиқ мевали ва манзарали дарахтларга шакл берилиб, оқланди, 2 минг метрга яқин ариқ ва лотоклар тозаланди. Муҳими, бундай амалий ишлар ҳар бир маҳалла ва оилаларда кўтаринкилик, ҳамжиҳатлик билан ўтказилмоқда. 

М. Сулаймонов, ЎзА