Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонадаги маҳаллалар обод масканга айланмоқда
18:25 / 2023-03-22

Фарғона вилоятидаги 1 минг 62 та маҳалла фуқаролар йиғинларида аҳолини ҳаётдан рози қилиш йўлида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

“Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” асосида эҳтиёжманд оилаларга манзилли ёрдам кўрсатиляпти. Вилоятдаги 4 минг 101 нафар кам таъминланган хонадонлар рўйхати шакллантирилиб, улардаги 5 минн 65 та оилаларга кўмак кўрсатиш бўйича “йўл харита”лари ишлаб чиқилди. Ҳудудий раҳбарлар ҳамда ҳомийлар кўмагида амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Жумладан,  

- 412 нафар фуқароларнинг уй-жойлари  таъмирлаб берилди;

- 2 минг 405 нафар фуқароларга моддий ёрдамлар кўрсатилди.  

- 526 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди.  

- 421 нафар фуқароларга тиббий ёрдамлар кўрсатилди.

- 337 нафар фуқароларга ҳомийлар ва корхоналар томонидан бошқа ёрдамлар кўрсатилди.

Аҳолининг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш мақсадида барча туман ва шаҳарларда ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик назорати бўйича комиссиялар фаолияти йўлга қўйилиши натижасида мингдан зиёд муаммолар ҳал этилди.

2022 йилда 60 та маҳалла бинолари замонавий лойиҳалар асосида қуриб битказилди. 34 та мебель тўпламлари ҳамда 38 та компьютер ва принтер жамланмалари берилди. 15 та маҳалла фуқаролар йиғинлари янгидан қуриш ва таъмирлаш учун жами 10 миллиард 700 миллион сўм пул маблағлари ажратилди. 67 та маҳаллалар оғир ҳудуд тоифасига киритилган бўлиб, улардаги муаммолар ечим топмоқда. Ўтган йилда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури асосида 38 та маҳаллаларда 427,8 миллиард сўмлик бунёдкорлик ишлари бажарилди.  

Президентимиз ташаббуси билан маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш доирасида 716 та маҳалла фуқаролар йиғинлариларда кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. 719 та объектларда 1 триллион 107 миллиард сўм маблағ сарфланмоқда.

Ҳоким ёрдамчилари томонидан 2022 йилда 300,4 минг нафар аҳоли даромадли меҳнат билан бандлиги таъминланди. Тавсияномалари асосида 42 мингта лойиҳаларга 934 миллиард сўм имтиёзли кредит ва 4,2 мингдан ортиқ ишсизларга 16,2 миллиард сўм субсидиялар ажратилди

М.Сулаймонов, ЎзА