Фарғона шаҳридаги «Ўрмончилар» МФЙда жойлашган кичик саноат зонасида тадбиркор Отахон Хайруллоев ташаббуси билан полиэтилен плёнка ишлаб чиқариш корхонаси фойдаланишга топширилди.
“Sinobeacon” МЧЖ томонидан амалга оширилган ва қиймати 12 миллиард сўмга тенг бўлган ушбу лойиҳа натижасида вилоятда жаҳон стандартидаги полиэтилен плёнка ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
Корхонада эни 1 метрдан 12 метргача бўлган, қалинлиги 10 микрондан 120 микронгача плёнкалар, 120 микрондан 200 микронгача асфальт ости ва сув иншоотлари гидроизоляциясида фойдаланиладиган геомембрана қопламалари, шунингдек, термоқадоқлаш плёнкалари ишлаб чиқарилади.
Маҳсулотлар асосан ички бозорга йўналтирилиш билан бирга, Қирғизистон, Тожикистон ва Қозоғистонга экспорт қилиш ҳам режалаштирилган.
[gallery-8387]
Корхона кунига 36 тонна маҳсулот тайёрлаш қувватига эга. Бу ерда қирқта иш ўрни яратилган, йил якунига қадар яна 30 нафар кишининг бандлигини таъминлаш кўзда тутилмоқда.
Муқимжон ҚОДИРОВ(сурат), ЎзА