Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонадаги дўкон нега ёқиб юборилди?
16:54 / 2021-10-08

Ижтимоий тармоқларда Фарғона шаҳридаги "Барака бургер" номли дўконни номаълум шахслар томонидан ойналари синдирилган ҳолда ёқиб юборилганлиги тасвирланган видеохабар тарқалди. Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси ҳолатга ойдинлик киритди.

Aниқланишича, 2021 йил 5 октябрь куни Э. ва унинг танишлари ҳамда О. ва бошқалар ўртасида келиб чиққан келишмовчилик сабабли жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан жамоат жойида бир-бирига тан жароҳати етказган. Шундан сўнг Э. ва унинг шериклари безорилик хатти-ҳаракатларини давом эттириб, ўзганинг мулкини қасддан нобуд қилиш мақсадида О.га тегишли бўлган "Барака бургер" дўконининг ойналарини синдириб, дўконда ёнғин чиқаришган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки терговга киришилди. Жиноят иши бўйича Э. исмли шахс Жиноят кодексининг 277 (безорлик) ҳамда 173-моддалари (мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) билан ҳамда О. исмли шахс 277-модда билан гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган бўлиб, ҳозирда қолган иштирокчиларни аниқлаш чоралари кўрилмоқда.

Тергов давомида ишга алоқадор бўлган барча шахсларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади. Мазкур жиноят иши бўйича Фарғона вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Жиноят ишининг тергови Фарғона вилояти прокурори ҳамда ички ишлар бошқармаси бошлиғи томонидан алоҳида назоратга олинди.

Шу ўринда, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан (журналист, блогер, фуқаролар) юқоридаги каби ҳолатларга тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан расмий муносабат билдирилмасдан ҳамда якуний қарор қабул қилинмасдан туриб, ноўрин хулоса қилмасликларини сўраб қоламиз. Терговга якунига кўра, қўшимча хабар берилади, дейилади вилоят ИИБ расмий баёнотида.

 

М. Сулаймонов, ЎзА