Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонадаги боғчадан эркак кишининг жасади топилди
17:17 / 2021-11-26

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Қўштепа туманидаги мактабгача таълим ташкилотида жасад топилганлиги ҳақида хабарлар тарқалган. Вилоят прокуратураси ҳолат бўйича муносабат билдирди.

Аниқланишича, 20.11.2021 йил куни Қўштепа туманидаги мактабгача таълим ташкилотида қоровул вазифасини ўтаб келган Л.И. мактабгача таълим ташкилоти ҳудудидаги қоровулхонада вафот этган ҳолда топилган.

Судга оид тиббий экспертизанинг дастлабки хулосасига кўра, унинг ўлимига ўткир юрак қон томир етишмовчилиги ва ис газидан ўткир заҳарланиш сабаб бўлган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Қўштепа тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Текширув ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.

 

М. Сулаймонов, ЎзА