Фарғонада жанговар-тактик ўқув машғулотлари ўтказилмоқда
Шарқий ҳарбий округига қарашли Фарғона гарнизонида режалаштирилган жанговар-тактик ўқув машғулотлари бошланди. Таъкидлаш жоизки, машғулотлар давомида ҳарбий хизматчиларнинг жанговар тайёргарлигига ҳар томонлама баҳо берилади.
Машғулотлар режасига мувофиқ жанговар техникаларнинг шаҳар атрофида ҳаракатлари кузатилади. Синовлар округ қўмондони бошчилигида Мудофаа вазирлиги маъсул офицерлари иштирокида кузатиб борилмоқда.
Машғулот давомида гарнизон шахсий таркиби зирҳли техникалар колоннаси дала-ўқув майдони томон йўл олди. Айни пайтда, Сўх гарнизонида ҳам жанговар ўқув машғулоти бўлиб ўтмоқда.




М. Сулаймонов, ЎзА