Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада жамоатчилик эшитуви
17:46 / 2025-11-18

Фарғонада анъанага айланган тадбирларнинг бири жамоатчилик эшитувидир. Бу гал “Юксалиш” ҳаракати билан ҳамкорликда “Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йилидаги фаолият” мавзусининг жамоатчилик эшитуви ўтказилди.

Тадбирда масъул идоралар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар. Фарғона вилоят ҳокими ўринбосари, Фарғона вилоят туризм бошқармаси бошлиғи Хуршиджон Аҳмедов “Ўзбекистонда ташкилий ва ички туризмни ривожлантириш, сайёҳлар сонини ошириш бўйича мақсадли кўрсаткичлар” мавзусида ҳисобот тақдим этди.

Жамоатчилик эшитуви доирасида вилоятда туризм инфратузилмасини яхшилаш, экологик барқарорликни таъминлаш ва яшил иқтисодиёт тамойилларини жорий этишга қаратилган бир қатор муҳим таклиф ва ташаббуслар муҳокама қилинди.

Муҳаммаджон Обидов, ЎзА