Фарғона шаҳридаги “Файз” тантаналар мажмуасида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида боқувчисини йўқотган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилаларнинг 101 нафар фарзанди учун хатна тўйи ўтказилди.
Шаҳар ҳокимлиги ва саховатпеша тадбиркорлар томонидан ташкил этилган тадбирда вилоят ва шаҳар ҳокимликлари вакиллари, секторлар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимлари ҳамда “тўй болалар”нинг оила аъзолари иштирок этди.
Маросимда шаҳар ҳокими Восилжон Назаров ҳамда Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Баҳодир Холиқов сўз олиб, юртимизда ҳар бир оила, ҳар бир бола бахтли бўлиши учун халқчил ислоҳотлар амалга оширилаётганини таъкидлади. Тантана сабабчиларига чиройли тилаклар билдирилиб, тўйга тўёна сифатида совға-саломлар улашилди.
Тадбирда вилоятнинг хушовоз хонандалари томонидан куй-қўшиқлар ижро этилди. Болажонлар оила аъзолари билан биргаликда рақсга тушиб, маданий ҳордиқ чиқарди.
Муқимжон ҚОДИРОВ(сурат), ЎзА