Фарғона вилояти Фарғона туманида “Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик!” шиори остида ёшлар фестивали ўтказилди.
Тадбирнинг очилиш маросимида сўзга чиққан мутасаддилар ёшларни байрам билан табриклаб, фестиваль доирасида ўтказиладиган спорт мусобоқаларида фаол қатнашишга чақирди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан қурол-аслаҳа, ҳарбий техника кўргазмаси, қўл жанги намойиш этилди. “Барс” лақабли хизмат итининг чиқишлари иштирокчиларга катта қизиқиш уйғотди.
Бундай тадбирларни ўтказишдан асосий мақсад – ёшларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик туйғусини уйғотиш, ташаббускор ва иқтидорли ёшларни аниқлаш, уларнинг иқтидорини намоён этиши учун кенг имкониятлар яратиш, илм-фанга қизиқишни ошириш, ёшлар ўртасида ижод, маданият ва санъат, спортни ривожлантириш, талабалар, ўқувчилар ва уюшмаган ёшларнинг жамиятда муносиб ўрин топишда кўмаклашиш дейди, – майор Ашурали Акбалаев.
Тадбир якунида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдулхай Каримов ва Фарғона тумани маданият уйи хушовоз хонандалари томонидан концерт дастури намойиш этилди.

Барно Мелиқулова, ЎзА