Фарғонада Ёшлар бизнес маркази иш бошлади
“Ёшлар – келажагимиз” жамғармаси Фарғона вилояти филиали биносида ташкил этилган Ёшлар бизнес маркази иш бошлади.
Жамғарма маблағлари ҳисобидан 2,64 миллиард сўм ажратилиб, қайта реконструкция қилиш орқали ташкил этилган Ёшлар бизнес марказида Book cafe, коворкинг маркази, IT-марказ, архитектура ва интерьер-дизайн маркази, юридик клиника, китоб дўкони, ёшлар медиа студияси, сайёҳлик агентлиги, конференциялар зали, хорижий тиллар ўқув маркази каби инновацион бўлимлар фаолияти йўлга қўйилган.
[gallery-4818]
Ёшлар бизнес маркази бир вақтнинг ўзида 200 дан зиёд ёшларни ўз бағрига жойлай олади.
Муқимжон ҚОДИРОВ олган (сурат), ЎзА