Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада ёш теннисчилар куч синашмоқда
16:10 / 2025-04-01

Фарғона шаҳрида Халқаро теннис федерацияси томонидан ўсмирлар ўртасида J60 таснифига кирувчи нуфузли мусобақанинг биринчи давра баҳслари давом этмоқда.

Турнирнинг илк босқичида Абдураҳмон Каримов қозоғистонлик Артем Сидоровни 6:3, 6:0 ҳисобида таслим қилди. Энди теннисчимиз қозоғистонлик Родион Лукашов билан рақобатлашади. Қизлар ўртасидаги беллашувларда Нигина Алимова нейтрал теннисчи Ксения Бурмистровани 6:1, 6:3 ҳисобида енгди ва бошқа бир нейтрал теннисчи Самира Рашидовага қарши куч синашади.

Маълумот ўрнида: Наманганда ўтказилган J60 халқаро турнирда Абдулазиз Усмонжонов яккалик баҳсларида бош совринни қўлга киритган эди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА