Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада ёш ҳарбийлар форуми бўлиб ўтди
12:44 / 2023-12-18

ФОТОРЕПОРТАЖ

Фарғона шаҳридаги Шарқий ҳарбий округ Маънавият ва маърифат марказида ёш ҳарбийлар форуми ўтказилди.

Мазкур форум Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар тизимида ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш, ҳарбий қисм ва муассасалардаги ёшларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, мамлакатимизда ёшларга яратиб берилаётган шарт-шароитлардан самарали фойдаланишга кўмаклашиш мақсадида ўтказилди. Тадбир Шарқий ҳарбий округ қўшинлари, Фарғона вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳамда ҳамкорликдаги тузилмалар билан биргаликда ташкил этилди.

[gallery-15110]

Форумда ҳарбий прокуратура, вилоятда жойлашган куч тузилмаларидаги ёш хизматчилар ва ходимлар, фахрийлар ҳамда Фарғона “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ўқувчилари иштирок этди.

Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг ўринбосари ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши вакиллари сўзга чиқиб, яқинлашиб келаётган Янги йил байрами билан йиғилганларни самимий муборакбод этди ва форумнинг мақсад, вазифалари ҳамда 2023 йил давомида ёшларга оид давлат сиёсати юзасидан амалга оширилган ишлар бўйича маълумотлар бердилар.

Йил якуни бўйича “Энг намунали ташкилот етакчиси” номинацияси кўрик-танлови натижалари ҳам эълон қилинди. Унга кўра, Фарғона гарнизонидаги ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиси Бекзод Муҳаммадов 1-даражали, ҳамкорликдаги тузилма вакилларидан Aҳлиддин Aлижонов 2-даражали ва Зуҳриддин Усмонов 3-даражали диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Тадбир сўнгида ҳарбий оркестр жамоаси ва истеъдодли ёш хонандалар томонидан концерт дастури намойиш этилди.

 

Муқимжон ҚОДИРОВ(сурат),ЎзА