Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада Янги йил байрами тантаналари бошланди
20:23 / 2025-12-12

ФОТОРЕПОРТАЖ

Фарғона шаҳрида бугун байрамона кайфият ҳукмрон – шаҳарнинг асосий майдонлари ва дам олиш ҳудудларида Янги йил арчалари тантанали равишда очилди. Мазкур тадбирларда минглаб фарғоналиклар ва меҳмонлар иштирок этиб, Қорбобо ва Қорқиз билан бирга қувноқ онларни ўтказмоқда.

Тантанали очилиш маросими доирасида вилоят санъаткорлари иштирокида катта концерт дастури намойиш этилди. Саҳнада ижро этилган қўшиқ ва рақслар барчага байрамона кайфият улашди.

[gallery-26708]

Шунингдек, Фарғона шаҳри кўчалари бўйлаб Қорбоболар паради ташкил этилди. Ранг-баранг костюмлардаги иштирокчиларнинг чиқишлари, болалар учун махсус ўйинлар ва кўнгилочар лойиҳалар байрамга ўзига хос шукуҳ бағишлади. 

Фарғонадаги байрам тадбирлари нафақат шаҳар маркази, балки турли шаҳарча ва даҳаларда ҳам уюштирилиб, аҳоли учун мазмунли ҳордиқ имконияти яратилмоқда. Безак берилган арчалар, байрамона иллюминация ва мусиқа садолари шаҳарга янада файз бағишламоқда.

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА