Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада янги футбол мактаби очилди
17:49 / 2025-08-26

ФОТОРЕПОРТАЖ

Фарғона вилоятида миллионлар ўйини саналган футболни ривожлантиришга, ёш иқтидор эгаларини аниқлаб, уларни профессионал футболга жалб қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Фарғона шаҳрида “Timur Kapadze Kopa Junior” болалар футбол мактабининг очилиши мустақиллигимизнинг 34 йиллик байрами олдидан ўзига хос совға бўлди.

Тантанали маросимда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, спортчилар, мураббийлар, ёшлар, мухлислар ҳамда Тоҳир Кападзе бошчилигида фахрийлардан иборат футбол жамоаси аъзолари иштирок этди.

[gallery-24966]

- Ўзбек футболини дунё тан олмоқда. Ёшларимиз жаҳондаги етакчи клубларда тўп сурмоқда. Энди биз ҳам дунё тажрибасидан фойдаланишимиз зарур. Янги футбол мактабининг фойдаланишга топширилиши ана шу эзгу мақсадга хизмат қилади. Мактаб номининг ўзи брендга айланади. Футбол фахрийси Тоҳир Кападзе ва Тимур Кападзенинг саъй-ҳаракатлари бу даргоҳнинг нуфузини янада оширади. Ушбу мактаб нафақат Ўзбекистон, балки жаҳон миқёсида ҳам катта юлдузларни, иқтидорларни камолга етказади, дея умид қиламиз, - деди вилоят раҳбари. 

Шунингдек, Фарғона шаҳрида 3 гектар ер ажратилаётгани, бир йил ичида “Kopa Junior” футбол академияси учун бино қурилиб, фойдаланишга топширилиши маълум қилинди.

Тадбир давомида ёш спортчиларга махсус кийимлар ва футбол тўплар топширилди. 

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА