Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада янги эндикринология диспансери очилди
18:41 / 2020-11-07

Фарғона вилоятида янги бунёд этилган эндокринология диспансери фойдаланишга топширилди. Тиббиёт ходимлари кунига мазкур маскан катта туҳфа бўлди.

Мамлакатимизда инсон саломатлигини асраш муҳим вазифа эканлиги пандемия даврида яна бир бор ўз исботини топди. Бугунги кунда тиббиёт ходимлари учун етарли шароитлар яратилаётган бўлиб, меҳнати қадрланяпти.

Мазкур шифохона давлатимиз раҳбарининг 2017 йил Фарғона вилоятига ташрифи давомида белгилаб берилган устувор вазифалар доирасида барпо этилди. Қурилиш ишларига Давлат инвестиция дастури доирасида 14,8 миллиард сўм маблағ сарфланди.

Диспансер вилоят аҳолисига эндокрин хизмат кўрсатишга мўлжалланган бўлиб, янги мажмуада 120 ўринли стационар, 150 амбулатор қатновли поликлиника ва бошқа қўшимча бинолар бунёд этилди.

Мажмуага замонавий, ўпкани сунъий шамоллатиш апппарати (ИВЛ), кардиомонитор, ЭКГ, юқори технологияли рентген аппарати, портатив рентген, портатив УТТ аппарати, ИФА анализатори, СИПАП аппарати, кислород концентраторлари, жарооҳлик столлари жамланмаси ва бошқа тиббий жиҳозлар олиб келиб, ўрнатилди.

– Касб байрами арафасида янги бино бизга катта совға бўлди, – дейди диспенсер бош врачи Умиджон Қирғизов. 

– Янги бинода куни кеча Президентимиз томонидан соғлиқни сақлаш тизимига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган устувор вазифаларни астойдил ва сидқидилдан бажариб, халқимизни эндокрин касалликлардан муҳофаза қилишга бор куч ва билимимизни сарфлаймиз.

Диспансер биносининг очилиши катта тантанага айланиб кетди. Унда Фарғона вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Хайрулло Бозоров иштирок этди.