Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада ватанпарварлик фестивали ўтказилди
15:25 / 2026-01-13

ФОТОРЕПОРТАЖ

Фарғона вилоятининг Қувасой шаҳри, Қува ва Тошлоқ туманларида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Миллий армия — она юрт қалқони, тинчлигимиз посбони” шиори остида ватанпарварлик фестиваллари ташкил этилди.

Тадбирларда Шарқий ҳарбий округ ҳарбий хизматчилари, ҳарбий оркестр жамоаси, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Фестиваль марказий кўчалар бўйлаб ҳарбий оркестр садолари остида ўтган тантанали марш юриши билан бошланди.

Тадбирда сўзга чиққанлар Миллий армиямизнинг ташкил топиши, бугунги кундаги жанговар салоҳияти ва мамлакат тинчлигини таъминлашдаги ўрни ҳақида маълумот бердилар. Шунингдек, ёшларга олий ҳарбий таълим муассасаларига қабул тартиби, ҳарбий касбнинг афзалликлари ва имкониятлари тушунтирилди.

Фестиваль доирасида замонавий қурол-аслаҳалар кўргазмаси ташкил этилиб, ҳарбий хизматчилар томонидан қўл жанги бўйича кўргазмали чиқишлар намойиш этилди. Ҳарбий оркестр ижросидаги мусиқалар тадбир иштирокчиларига байрамона кайфият улашди.

[gallery-27086]

Таъкидлаш жоизки, бундай ватанпарварлик тадбирлари ёшларда Ватанга муҳаббат, миллий армияга бўлган фахр ва садоқат туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА