Ватан остонадан бошланади. Сарҳадларимизда халқнинг асл фарзандлари она еримиз, давлатчилигимиз, бугун ва келажагимизни кўз қорачиғидек асрамоқдалар. Фарғона вилоятида жойлашган Шарқий ҳарбий округ қисмлари вакиллари бугун тантанали равишда “Мотамсаро она” ҳайкали остонасидаги майдонда саф тортдилар.
Бу бежиз эмас. Барча она алласи, дуоси ва тарбияси билан ўсади, улғаяди. Шунинг учун ҳам миллий байрамлар она пойига гулчамбарлар қўйиш билан бошланади. Бугун ҳам вилоят раҳбарияти, ҳарбий ва куч ишлатар тизим вакиллари, кенг жамоатчилик қалб изҳорларини гулдасталар ила ифодаладилар.
14 январь – Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган байрам тантанаси санъат саройида бўлиб ўтди. Дастлаб вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров йиғилганларни халқимизнинг қадрли байрами билан табриклади.
[gallery-27114]
– Ўзбекистон ҳарбий докторинаси тобора мустаҳкамланиб, миллат ва Ватаннинг ҳақиқий қалқонини яратмоқда, – деди вилоят ҳокими. – Ватанни ҳимоя қилиш ҳар бир фуқаронинг муқаддас бурчидир. Бугун ана шундай фидойи харбийларни шарафлаймиз.
Шундан сўнг Ватан ҳимоячилари вилоят ҳокимлигининг “Фахрий ёрлиқ” ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Тантана сўнггида санъат усталарининг катта гала концерти намойиш этилди.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/OGIH2IxLW-8" title="Fargʼonada Vatan himoyachilari kuni nishonlandi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳаммаджон Обидов, Элёр Олимов,
Муқимжон Қодиров (видео, сурат), ЎзА