Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада “Uzbekistan Judo Tour” турнири бўлиб ўтди
16:30 / 2026-02-17

Фарғона шаҳридаги “Само” спорт мажмуасида дзюдо бўйича “Uzbekistan Judo Tour” турнири ўтказилди. Унда Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган 150 нафардан зиёд полвон иштирок этди.

Мусобақада эркаклар -66, -81, -90 кг, аёллар эса +70 кг. вазн тоифаларида ўзаро беллашдилар.  

Ҳудудларда дзюдони янада оммалаштириш, ёш истеъдодларни кашф этиш ва спортчилар ўртасида соғлом рақобат муҳитини мустаҳкамлашга хизмат қилган турнир якунида ғолиб ва совриндорларга диплом, медал ва эсдалик совғалари ҳамда пул мукофотлари топширилди.

Муҳаммаджон Обидов, ЎзА