Фарғонада уч ойда 352 та тан жароҳати етказиш билан боғлиқ жиноят содир этилган
Фарғона вилоятида жорий йилнинг биринчи чорагида жиноятлар сони камайишига эришилган бўлсада, аммо криминоген вазият барқарор деб бўлмайди.
Жиноятларнинг сони 100 минг аҳолига нисбатан таҳлил қилинганда, вилоятда 37,4 тадан тўғри келган бир вақтда Қўқон, Фарғона, Марғилон шаҳарлари, Олтиариқ тумани вилоят кўрсатгичидан юқорилигича қолмоқда. Бу ҳақида вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Фарруҳ Ўсаров Халқ депутатлари вилоят кенгаши сессиясида маълум қилди. Ташвишланарлиси, ёшлар томонидан содир этилган жиноятларнинг 30 нафари олий ўқув юртлари талабалари, 3 нафари касб-ҳунар мактаби ўқувчилари, 97 нафари аёллар, 14 нафари ишламайдиган ёшлар эканлиги аниқланган. Ўтган даврда вилоятда 352 та тан жароҳати етказиш билан боғлиқ жиноятлар рўйхатга олинган бўлиб, уларнинг деярли тўртдан бир қисми ёки 86 таси оила-турмуш доирасида содир этилган.
М.Сулаймонов, ЎзА