English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада тиббиёт ходимига куч ишлатган собиқ ИИБ ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
09:03 / 2021-08-28

Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси томонидан Ўзбекистон тумани тиббиёт бирлашмасининг туғруқхонасида рўй берган ҳолат бўйича расмий муносабат билдирилди.

Маълум бўлишича, Ўзбекистон тумани тиббиёт бирлашмасининг туғуруқ бўлимида келини М.С. дунёга келтирган ўғил чақалоқнинг 27 август куни вафот этганлигидан хабар топган қайнота С.С. туғуруқ бўлимида ишловчи акушер-гинеколог Ю.А.нинг сочидан тортиб, уриб-дўппослаб, ходимга тан жароҳати етказган.

Ҳолат юзасидан ўтказилган терговга қадар текширув натижасига кўра, С.С.га нисбатан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.

Мазкур жиноят иши бўйича ҳозирда Фарғона вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қайд этилишича, фуқаро С.С. муқаддам ички ишлар органларида хизмат қилиб, сурункали равишда хизмат интизомини бузиб, ички ишлар органлари ходимларига номуносиб хатти-ҳаракатлар содир этганлиги учун, салбий сабабларга кўра, 2002 йилда ички ишлар органларидан бўшатилган.

Жиноят ишининг тергови Фарғона вилояти прокурори ҳамда ички ишлар бошқармаси бошлиғи томонидан назоратга олинган.

М. Сулаймонов, ЎзА