Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада тез тиббий ёрдам тизимидаги муаммолар ва уларнинг ечими ўрганилди
15:04 / 2022-07-18

ФОТОРЕПОРТАЖ

Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасида тез тиббий ёрдам тизимидаги камчиликлар ва соҳада кузатилаётган муаммолар ҳамда келгусида амалга ошириладиган ишларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тизими раҳбарияти, масъул ходимлари ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда блогерлар иштирок этди.

Тадбир аввалида бошқарма бошлиғи Абдуқаюм Тўхтақулов ўтган даврда тизимда амалга оширилган ишлар, тизимда йўл қўйилаётган камчиликлар, аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган долзарб масалалар, тиббиёт муассасалари фаолиятига оид тўпланиб қолган муаммоларни бартараф этиш вазифалар ҳамда келгусида амалга оширилиши режалаштирилган ишлар юзасидан ахборот берди.

Анжуман давомида тез тиббий ёрдам тизими ходимларини тайёрлаш ва малакасини ошириш масаласига ҳам эътибор қаратилди. Ходимлар малакасини оширишда Россия, Туркия, Жанубий Корея, Франция каби тез ёрдам тизими илғор бўлган мамлакатларга юбориш режалаштирилганлиги айтиб ўтилди.

Тадбир давомида таъкидланганидек, тизимда коррупцион ҳолатларга барҳам бериш юзасидан муайян ишлар олиб борилишига қарамай, соҳада коррупцияга қарши кураш бўйича амалий ишлар талаб даражасида эмаслиги, соҳадаги айрим раҳбарлар бу иллатдан ҳали ҳам халос бўлмагани танқид қилинди.

Йиғилиш иштирокчиларига ҳудудларда оналар ва болаларга кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ҳақида, жойларда оилавий поликлиника ва оилавий шифокор пунктларида Давлат дастури асосида амалга оширилаётган қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилиши юзасидан ҳам маълумотлар эшиттирилди. Шунингдек, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи тизимдаги муаммоларни бартараф этиш юзасидан келгусидаги режалар хусусида ҳам алоҳида тўхталди.

Матбуот анжуманида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга раҳбар ва масъуллари томонидан батафсил жавоб берилди.

[gallery-7946]

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат),ЎзА