Фарғонада телеграм орқали 5 миллион сўмни қўлга киритган шахс ушланди
Фарғона вилояти Учкўприк туманида яшовчи Н.М ички ишлар бўлимига мурожаат қилиб, фирибгар чув туширганлигини маълум қилган.
У 2023 йил 20 апрель куни номаълум шахс билан интернет ижтимоий тармоғининг “Telegramm” месенжери орқали танишган. Унга тегишли банкдан "фоизсиз кредит ажратилмоқда" номли сохта ҳавола жўнатиб, уни ишонтириб, шу орқали пластик картасининг хос рақамини билиб олади. Пластик картаси ҳисобида бўлган 5 миллион сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “г” банди (фирибгарлик) билан жинояти иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида ушбу жиноятни Ж.Қ содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
М.Сулаймонов, ЎзА