Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада ташкил этилган “Саломатлик сайли”да 5000 нафарга яқин аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди
08:19 / 2023-04-08

ФОТОРЕПОРТАЖ

Фарғона шаҳридаги Санъат саройи очиқ саҳнида 7 апрель – Бутунжаҳон саломатлик куни муносабати билан “Саломатлик сайли” ташкил этилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан айни кунларда республика бўйлаб ўтказилаётган “Саломатлик сайиллари” шу кунгача Фарғона вилоятининг Бағдод тумани, Марғилон, Қувасой, Қўқон шаҳарларида ташкил этилиб, минглаб аҳоли республикадан келган малакали мутахассислар ҳамда маҳаллий шифокорлар иштирокида чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказилди.

[gallery-11337]

Фарғона шаҳридаги бугун ташкил этилган сайёр тиббий кўрикларга Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ҳамда вилоятдаги даволаш-профилактика муассасаларининг етакчи шифокорлари, тор доирадаги мутахассислар жалб этилди.  

5000 нафарга яқин фуқаро иштирок этган “Саломатлик сайли” давомида УЗИ, ЭКГ текширувлари, лаборатор таҳлиллар, диагностик текширувлар, даволаш-профилактика тадбирлари ўтказилди, шунингдек саломатлик мавзусида давра суҳбатлари, маданий-маърифий ва спорт тадбирлари ҳам бўлиб ўтди.  

Текширувлар натижасида 3 минг 343 нафар фуқарога амбулатор муолажалар белгиланди, 48 нафарига стационар даволаниш учун йўлланма берилди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож, сурункали хасталиги бор 21 нафар беморда юқори технологик жарроҳлик амалиётлари ўтказиладиган бўлди.

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА