Жорий йил 6 март куни шу С.Х. ўзига таниш бўлган Н.А. ҳамда Н.И.лар билан бирга Марғилон шаҳридаги Бахтиёрлик кўчасида ўзига тегишли бўлган “Matiz” русумли автомашинасида ўтиришган вақтида олдиларига давлат рақами ечиб олинган оқ рангли, “Spark” русумли автомашина тўхтаган.
Ичидан 3 нафар номаълум шахслар тушиб улар ўтирган “Matiz” русумли автомашина олдига келиб, автомашина салонида бўлган С.Х, Н.А. ва Н.И.ларни туширишиб, уларга тегишли бўлган нархи 1.900.000 сўмлик “Redmi 8”, нархи 300 АҚШ доллари бўлган “HUАWYI 8” ва нархи 1.500.000 сўм бўлган “Redmi not 7” русумли телефон аппаратларини қўлларидан очиқдан-очиқ тортиб олиб, ҳодиса жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 166-моддаси 2-қисми “а,в” бандлари (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни А.Ў., М.А. ва Б.Ш.лар содир этганлиги аниқланиб, уларга нисбатан суд томонидан "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
М. Сулаймонов, ЎзА