Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Миллий координаторлари Кенгашининг навбатдаги йиғилиши ўз ишини бошлади
14:05 / 2022-04-25

Фарғона шаҳридаги “Great silk road” меҳмонхонаси анжуманлар залида Ўзбекистон раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгаши (ШҲТ МКК)нинг навбатдаги йиғилиши ўз ишини бошлади.

Тадбирнинг очилишида вилоят ҳокимининг ўринбосари Хуршиджон Аҳмедов иштирок этиб, меҳмонларни вилоятга ташрифлари билан қутлади ҳамда халқаро тадбирларнинг доимий мезбонига айланиб бораётган Фарғонада сўнгги йилларда амалга оширилаётган янгиланишлар ҳамда ўзгаришлар ҳақида қисқа маълумот берди.

Учрашувда ШҲТга аъзо давлатлар вакиллари Ташкилотнинг Давлат раҳбарлари кенгаши ва бошқа Низом органларининг бўлажак мажлисларига тайёргарлик кўриш масалалари юзасидан фикр алмашишди.

 -Юзма-юз мулоқот учун Фарғона вилояти танлангани бежиз эмас,-деди Ўзбекистон Республикасининг ШҲТ ишлари бўйича миллий координатори Раҳматилло Нуримбетов. – Марказий Осиё гавҳари сифатида эъзозланадиган Фарғона вилояти тарихий-маданий ёдгорликлари, эзгу қадрият ва анъаналари орқали Буюк Ипак йўли чорраҳасида жойлашган қардош мамлакатлар ҳаётида муҳим аҳамиятга эга.  

Бу галги учрашувлар жараёнида ШҲТнинг Самарқанддаги Саммитида қабул қилиниши кутилаётган ҳужжатлар кўриб чиқилиши ҳам режалаштирилган. Шу мақсадда дипломатия, савдо-иқтисодий, транспорт-логистика масалалари муҳокама қилинади.

Шунингдек, анжуман иштирокчилари учун вилоятнинг тарихий-маданий ёдгорликлари бўйлаб мароқли саёҳат, экотуризм, агротуризм, гастрономик туризм йўналишларида учрашувлар ташкил этиш кўзда тутилган.        

ШҲТ Миллий координаторлари кенгашининг Фарғонадаги йиғилиши 28 апрель кунига қадар давом этади.

[gallery-6796]

М. Сулаймонов,
М. Қодиров (сурат)  ЎзА