Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада шаҳар ва туманлар маҳаллий бюджетлари ихтиёрида 150,2 миллиард сўм қўшимча маблағлар шакллантирилди
09:08 / 2021-04-17

Фарғона вилоятида жорий йилнинг биринчи чораги учун бюджет даромадлари прогноз кўрсаткичлари 668,2 миллиард сўм этиб белгиланган бўлса, амалда 682,5 миллиард сўмга – 102,1 фоизга ёки 14,3 миллиард сўм ортиғи билан бажарилди.

Шунингдек, маҳаллий бюджет даромадлари прогноз кўрсаткичлари 602,3 миллиард сўм этиб белгиланган бўлиб, амалда бюджетга 752,5 миллиард сўм даромадлар туширилиб, белгиланган прогноз 125 фоизга бажарилди. Маҳаллий бюджет ихтиёрида 150,2 миллиард сўм қўшимча маблағлар шакллантирилди.

Шаҳар ва туманлар кесимида маҳаллий бюджет ихтиёрида энг кўп маблағ Фарғона шаҳри (6,055 млрд. сўм), Бағдод тумани (2,101 млрд. сўм) ва Қўқон шаҳрида (2,053 млрд. сўм)  қолди. Олтиариқ  тумани (480 млн. сўм), Данғара тумани (305 млн. сўм), Сўх тумани (174 млн. сўм) ва Фурқат тумани (144 млн. сўм) маҳаллий бюлжет ихтиёрида энг кам маблағ шакллантирган ҳудудлар бўлди.

Фарғона вилояти бўйича маҳаллий бюджетнинг 2021 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари 142,9 миллиард сўмни, шундан вилоят маҳаллий бюджети бўйича эркин қолдиқ маблағлари 123,1 миллиард сўмни ташкил этган. Вилоят маҳаллий бюджетида қолган мазкур маблағлар ҳисобидан 2021 йил 1-чорагида халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгаши қарори ва вилоят ҳокимининг тегишли Фармойишлари асосида 121,6 миллиард сўм маблағ ажратилиб, шундан 97,2 миллиард сўм маблағлар молиялаштирилди.

М. Сулаймонов, ЎзА