Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада сектор раҳбарлари фаолияти рейтинг баҳоланади
10:58 / 2021-02-20

Жойлардаги муаммоларни бартараф этиш ҳамда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда сектор раҳбарларининг ўрни катта.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 4-5 февраль кунлари Фарғона вилоятига ташрифида чоғида берилган топшириқларнинг ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона вилоятидаги секторларнинг 14 та рейтинг кўрсаткичлари (индикаторлар) асосида баҳолаш тизими йўлга қўйилди.

Жойлардаги муаммоларни бартараф этиш ҳамда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда сектор раҳбарларининг ўрни катта. Шу боис улар пастга тушиб, аҳоли билан ишламас экан, кутилган натижа бўлмайди. Бунда уларнинг фаолиятини баҳолаш муҳим аҳамиятга эга. Мазкур рейтинг баҳолаш тизимида 14 та ҳозирги кундаги муҳим бўлган кўрсаткичлар мавжуд бўлиб, вилоятдаги 12 та бошқарма ва ташкилотлардан секторлар кесимида ҳар ой якуни бўйича баҳоланиб борилади.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилояти филиали ҳамда вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда 2-сектор котиблари учун семинар тренинг ташкил этилди.Унда сектор раҳбарларининг кўрсаткичлар бўйича рейтинг баҳолаш тизими, sektor.argos.uz сайтидан фойдаланиш, “Наманган тажрибаси”ни вилоятда татбиқ этиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтар”лари ҳамда янги тизим “маҳаллабай”, “фуқаробай” ишлаш бўйича аниқ вазифалар тушунтириб ўтилди.

Бугунги кунда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вилоят филиали ходимлари томонидан сектор раҳбарлар ва котиблари учун ўқув-семинарлар ҳамда жойларга чиқиб тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

М. Сулаймонов, ЎзА