Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада “Save Aral” оммавий югуриш мусобақалари бошланди
12:18 / 2022-10-03

Фарғона водийсининг Тўрақўрғон шаҳрида “Save Aral – 2022” хайрия оммавий югуриш мусобақаларининг якунловчи ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарув раиси кубогининг сўнгги босқичи старт олди.

Жорий йилнинг 8 октябргача оммавий югуриш мусобақалари Фарғона водийсининг тўртта шаҳрида, Тўрақорғон, Шаҳрихон, Марғилон ва Қўқонда ўтказилиши режалаштирилган. 

Мусобақалар Енгил атлетика федерацияси ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳамда ҳудудий ҳокимиятлар кўмагида ташкил этилган. 

Фарғона водийсида ўтказилаётган “Save Aral – 2022” югуриш марафони Орол денгизи ҳавзаси атрофидаги экологик вазиятга кенг жамоатчилик эътиборини жалб қилишга қаратилган спорт тадбирлари сериясини якунлайди. 

“Save Aral” оммавий югуриш мусобақаларини ўтказишдан мақсад аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлаш ва соғлом одатларни жорий этиш ғояларини тарқатиш ҳисобланади. Иштирокчиларни энг чекка туманларда учратиш мумкин бўлиб, улар доимо ҳақиқий спорт байрами муҳитини яратишга тайёр туришади. 

Эслатиб ўтамиз, оммавий югуриш мусобақаси 4 октябрда Шаҳрихон, 6 октябрь куни эса эстафета Марғилон шаҳрига ўтади. “Save Aral – 2022” хайрия оммавий югуриш пойгалари серияси 8 октябрь куни Қўқонда ўтказилади. Спорт байрамига 10 мингдан ортиқ иштирокчи қўшилиши кутилмоқда. 

“Save Aral – 2022”да иштирок этишга хоҳиш билдирганлар учун старт куни рўйхатдан ўтиш жараёни очиқ бўлади. 

 

Ж.Тошхўжаев, ЎзА