Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада қўл жанги мусобақалари якунланди
15:25 / 2022-03-14

Фарғона шаҳридаги "Само" спорт мажмуасида 2000-2006 йилларда туғилган ўсмирлар ва ўсмир қизлар ҳамда профессионал спортчилар ўртасида спортнинг қўл жанги тури бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақалари якунига етди.

Спортни ривожлантириш вазирлиги, Фарғона вилояти ҳокимлиги, Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ва бошқа бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва республикамизнинг барча вилоятларидан келган  600 нафардан зиёд спортчи иштирок этди. Мусобақада 21 та жамоа таркибига кирган яккакураш усталари 42 вазн тоифаси бўйича ўз имкониятларини синовдан ўтказди.

Мусобақа низомига кўра, 14-15 ёшли ўсмирлар 8 та вазн тоифасида, ўсмир қизлар 6 та вазн тоифасида ғолиблик учун курашди. Шунингдек, 18 ёшдан катта бўлган спортчилар орасидан ҳам энг кучлилар сараланди. Профессионаллар ўртасидаги баҳсларда эса 57, 62, 67 ҳамда 73 килограмм вазн тоифалари бўйича ғолиблар аниқланди.

Навоийлик Дониёрбек Бахшуллаев, Наманган вилоятидан Икром Ҳусниддинов, Жиззахлик Олимжон Қаршибоев, фарғоналик Санжарбек Азимжонов, Акмал Аъзамов, Азамат Ҳожимаматов, сирдарёлик Жаҳонгир Хайруллаев, бухоролик Музроб Муродов ва бошқалар биринчи ўринни қўлга киритди.

М.Сулаймонов, ЎзА