ФОТОРЕПОРТАЖ
Эрта тонгдан Фарғона шаҳри оппоқ қор қучоғида қолди. Бир кечада ёғган қор маҳалла ва марказий кўчаларни оппоқ либосга буркаб, шаҳарга ўзига хос қишки гўзаллик бағишлади. Дарахт шохлари, йўл ёқалари ва бинолар атрофи қор билан қопланиб, манзара янада кўркам тус олди.
Қор ёғиши сабабли шаҳар кўчаларида автомашиналар ҳаракати бироз секинлашди. Айниқса, эрталабки соатларда ҳайдовчилар йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда, эҳтиёткорлик билан ҳаракатланмоқда. Тегишли хизматлар томонидан йўлларда хавфсизликни таъминлаш, пиёдалар учун қулай шароит яратиш бўйича чора-тадбирлар кўрилмоқда.
[gallery-27276]
Қиш манзаралари шаҳар ҳаёти суръатини бир оз пасайтирган бўлса-да, оппоқ қор аҳолига кўтаринки кайфият улашиб, табиатнинг бетакрор гўзаллигини яна бир бор намоён этмоқда.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА