Фарғонада пилла йиғими бошланди
Фарғона вилоятида ҳам пилла ҳосилини қабул қилиш ишлари бошлаб юборилди.
Фарғона вилояти “Nurli Tong Silk” корхонасига қарашли Тошлоқ туманида жойлашган пиллани қабул қилиш пунктида бўлиб ўтган тадбирда “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси раиси биринчи ўринбосари М.Ҳакимов, Фарғона вилояти ҳокими Х.Бозоровлар иштирок этди.


Энг фаол пиллакорларга қимматбаҳо эсдалик совғалари улашилди.

Тадбирдан сўнг М.Ҳакимов ҳамда вилоят “Агропилла” МЧЖ раҳбари М.Қосимовлар бошчилигида пилла етиштирувчи касаначилар хонадонига борилиб, бу йилги ҳосилнинг ҳолати ўрганилди ҳамда эсдалик совғалар улашилди.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керакки, Фарғона вилоятида жорий баҳорги пилла етиштириш мавсумида 41 минг 187 қути ипак қурти боқилиб, шундан 2 минг 389 тонна ҳўл пилла ҳосили олиш режа қилинган.
Гулноза Бобоева, ЎзА