Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада пилла терими бошланди
09:30 / 2021-05-21

Фарғона вилояти Тошлоқ тумани “кумуш тола” ижодколари чилги ҳосил - пилла теримига киришди. “Найман” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Феруза Қўзиева мавсумда бир ипак қути уруғидан 100 килограмм пилла териб олди.

Ипак қурти уруғларини интенсив усулда парваришлаш,  пиллакорларни қўллаб-қувватлаш, манфаатдорлигини ошириш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар  қимматбаҳо саноат хомашёси ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, сифатини яхшилаш имкониятини бермоқда.

-Пиллачилик сердаромад соҳа, меҳнат қилган одам  барака топади,- дейди уста пиллакор Феруза Қўзиева.- Илк мавсумда 20 миллион сўмдан ортиқ даромад олишни кўзлаб турибмиз. Бундан ташқари, ипак қурти боқиб бир йиллик меҳнат стажига эга бўлдим. Бу уй юмушлари, фарзанд  тарбиясидан ажралмаган  холда оиламга ҳар жиҳатдан ёрдам беряпман.

“Тошлоқ  агропилла”  масуълияти чекланган жамияти маҳалладаги 315 нафар касаначилар билан ипак қурти уруғларини  парваришлаш борасида ҳамкорлик  қилиб келмоқда. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ҳосил чўғи яхши. 18 тоннадан ортиқ қимматбаҳо саноат хомашёси  олиш кўзда тутилган.

Юртимиз иқлим шароити мавсумда 3-4 марта ипак қурти парваришлаш учун  қулай. Такрорий  пилла парваришлашни ривожлантириш борасида олиб борилаётган ҳаракатлар нафақат хомашё,  балки тайёр ипак матолари  ишлаб чиқариш тармоқлари фаолиятини  кенгайтириб, экспорт  миқдорини ошириш имкониятини беряпти.

-Эндиликда хориждан эмас, маҳаллий шароитда ипакчанлиги юқори бўлган ипак қурти уруғлари ишлаб чиқаришга алоҳида эътибор қаратилмоқда, - дейди Фарғона вилоят  “Агропилла”  масъулияти чекланган жамият раиси Мақсуджон Қосимов. - Мавсумда пиллачилик корхоналарига 37 минг 259 қути ипак қурти  уруғларини етказиб бердик.. Бундан ташқари, ипакларни тайёр маҳсулот сифатида эскпорт йўналтиришга эътибор қаратиляпти.  

М. Сулаймонов, ЎзА