Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада пенсия хизматлари рақамлаштирилмоқда
20:41 / 2025-11-27

ФОТОРЕПОРТАЖ

Фарғона шаҳрида пенсия тизимини модернизация қилиш ва рақамлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокамасига бағишлаб матбуот анжумани ўтказилди. Таъкидланишича, вилоятида 2025 йил 1 ноябрь ҳолатига 502,6 минг нафар пенсия олувчи мавжуд бўлиб, уларга ойма-ой 714,7 миллиард сўм маблағ йўналтирилган.

2025 йил 1 мартдан бошлаб ёшга доир пенсиялар проактив тартибда, яъни фуқаро ариза бермасдан тайинланмоқда. Вилоятда шу даврга қадар 20 минг 361 нафар фуқарога автоматик ариза шаклланган, уларнинг 13 минг 33 нафарининг пенсияси тайинланган.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 26 июндаги “Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси ҳамда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан замонавий хизматларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси доирасида пенсия хизматларини “битта ойна” тамойили асосида кўрсатиш, барча туман ва шаҳарларда ихчам хизмат офислари ташкил этиш ишлари бошланди. Шунингдек, маҳалла институтлари билан ҳамкорликда меҳнат дафтарчаларини рақамлаштириш амалга оширилмоқда. Вилоятда июль-октябрь ойларида 2,1 миллион нафар меҳнат ёшидаги аҳоли билан тарғибот ўтказилиб, 89 221 нафар фуқаронинг меҳнат дафтарчаси рақамлаштирилди.

Бундан ташқари, 2025 йил 1 июлдан ногиронлик пенсиялари ҳам проактив тартибда тайинланмоқда. Фарғонада бу йўналишда 1778 нафар фуқаро учун автоматик аризалар шаклланган, 1217 нафарига пенсия тайинланган, 454 нафарнинг пенсияси қайта ҳисоблаб берилган.

2025 йил 1 октябрдан бошлаб эса пенсия хизматлари, шу жумладан тўловлар, фуқароларнинг Face-ID ва электрон имзо орқали тасдиқлаш тизимига ўтказилди. Мутасаддиларга кўра, бу орқали хизматлар тезкорлиги, шаффофлиги ва хавфсизлиги сезиларли даражада ошади.

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА