Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада Ўзбекистон касаба уюшмаларининг фаол аъзоларига эсдалик нишонлари топширилди
11:02 / 2025-11-07

ФОТОРЕПОРТАЖ

Фарғона вилоятида Ўзбекистон касаба уюшмаларининг 120 йиллиги кенг нишонланди. Шу муносабат билан Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида ташкил этилган тантанали тадбирда Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари Абдуғаффор Салиҳов, вилоят ҳокими ўринбосари Алибек Турсунов, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг вилоят Кенгаши раиси Эркинжон Нуралиев, соҳа мутасаддилари, ҳамкор ташкилотлар вакиллари ҳамда касаба уюшма аъзолари иштирок этди. 

Тадбирда сўз олганлар соҳа вакилларини байрам билан табриклаб, касаба уюшмалари тизимида фаолият юритаётган ходимларга келгуси ишларида муваффақият тилади. Касаба уюшмаларининг жамиятдаги ўрни ва аҳамияти алоҳида эътироф этилди. 

[gallery-26118]

Соҳада фидокорона меҳнат қилиб, касаба уюшмалари нуфузини оширишга ва ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ҳисса қўшиб келаётган фарғоналик 94 нафар фаол аъзога “Ўзбекистон касаба уюшмаларининг 120 йиллиги” эсдалик кўкрак нишонлари тантанали равишда топширилди.

Тадбир якунида иштирокчилар ташкилот фаолиятининг тарихий аҳамиятини ёдга олди ва келгусида ҳам меҳнаткашларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш йўлида ҳамжиҳат бўлиб ишлаш лозимлигини таъкидлади.

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА