Фарғонада ўтган йилда 261 та коррупция билан боғлиқ жиноятлар содир этилган
Фарғона вилоятида 2020-2021 йилларда 414 нафар турли даражадаги мансабдор шахслар коррупцион жиноят содир этган.
Жавобгарликка тортилган шахслар 2020 йилда 153 нафарни ташкил этган бўлса, 2021 йилда бу кўрсатгич 261 тага етди. Яъни, ўтган йилда коррупцияга оид жиноятлар қарийб икки баробарга ошди. Уларнинг 43 нафари вилоят миқёсида, 371 нафари туман-шаҳар даражасидаги давлат идоралари ходимлари ҳисобланиб, 182 нафари ўзганинг мулкини ўзлаштириш, 74 нафари пора беришга далолат қилган ҳолда фирибгарлик қилиш ҳамда қолганлари бошқа коррупцион жиноятларни содир этганлиги учун жавобгарликка тортилган. Бунинг оқибатида давлат бюджетига 47 миллиард сўмлик моддий зарар етган.
Бу ҳақида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурҳонов Фарғонада бўлиб ўтган “Очиқ, шаффоф ва ҳисобдор ҳудуд” лойиҳаси тақдимотида маълум қилди.
М. Сулаймонов, ЎзА