Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада ўрик экспорти бошланди
11:46 / 2021-05-22

Фарғона вилоятида гилос билан биргаликда ўрик экспорти ҳам бошлаб юборилди. Фарғона, Олтиариқ, Риштон, Бешариқ ва Ўзбекистон туманлари бу борада етакчилик қилишмоқда.

Мазкур туманларда етиштирилган ўрикларнинг янги узилгани ва қуритилганларига хорижда талаб катта. Шу сабабли ҳам ўрикларни сифатли ва биринчилардан бўлиб хориж давлатларига етказиб бериш зарур.

Жараёнларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши учун Фарғона вилояти божхона бошқармаси “Марғилон” ташқи иқтисодий фаолият божхона постининг Олтиариқ туманида жойлашган экспортга кўмаклашиш божхона пункти томонидан 24 соат давомида қишлоқ хўжалиги товарлари экспорти бўйича божхона расмийлаштируви амалга оширилиши йўлга қўйилган.

2020 йилда вилоятдан жами 17 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 19 минг 366 тонна ўрик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Россия, Қирғизистон, Қозоғистон, Литва, Латвия, БАА, Украина ва Германия каби давлатларга экспорт қилинган.

2021 йилда ҳам ўрикнинг дастлабки партиялари Россияга экспорт қилиниши бошланди. Ўриклар экспорти  расмийлаштируви “Марғилон”, “Водий”, “Қувасой”  ва “Қиргули” ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари томонидан амалга оширилмоқда.

М. Сулаймонов, ЎзА