Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада ўқув-тактик машғулотлари бўлиб ўтмоқда
15:35 / 2022-03-16

Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирлигининг 2022-2023 ўқув йилларга мўлжалланган режасига асосан, ҳудуд хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Фарғона шаҳрида ўқув-тактик машғулотлари бўлиб ўтмоқда.

Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, унда Мудофаа вазирлиги, прокуратура, Ички ишлар органлари, Фавқулодда вазиятлар ва бошқа ҳамкорлик қилувчи тузилмалари иштирок этмоқда.

Ўқув машғулотларини ўтказишдан кўзланган мақсад, ўзаро тажриба алмашиш, биргаликда ҳаракат қилиш, аҳоли тинчлиги, осойишталигини таъминлашга оид кўникмаларни мустаҳкамлашдир.

М.Сулаймонов, ЎзА