French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада ўқитувчилар учун махсус устама берилмоқда
09:34 / 2022-10-01

Ўтган 2021 йил якунларига бағишлаб декабрь ойида ўтказилган Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгашининг сессиясида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров томонидан энг яхши кўрсаткичларга эришган мактаб ўқитувчилари учун вилоят ҳокимининг махсус устамаси жорий этилиши маълум қилинган эди.

Ушбу ташаббус ижроси доирасида вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан ўқувчилари халқаро, республика ва вилоят фан олимпиадаларида юқори натижаларга эришган ўқитувчилар ҳамда фаолияти давомида юқори самарадорлик қайд этиб келаётган фан ўқитувчилари ва директорлардан 122 нафарининг рўйхати шакллантирилди, уларга ойлик иш ҳақининг 20 фоизидан 100 фоизигача миқдорда вилоят ҳокимининг устамаси ажратилди. Устама маблағлари Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида тўлаб берилди. 

Бу амалиёт доимий давом этади, ҳар чорак якуни бўйича энг яхши кўрсаткичларга эришган 200 нафар ўкитувчиларга вилоят ҳокимининг устамаси бериб борилади.

М. Сулаймонов, ЎзА